Олимлар ҳар куни ҳаво орқали қанча пластик ютишимизни аниқлашди
Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, инсон бинода кунига 70 000 дан ортиқ пластик микрозаррачаларни нафас орқали қабул қилиши мумкин — бу аввалги баҳолардан анча юқори. Бундан ташқари, ушбу заррачаларнинг аксарияти шунчалик кичикки, улар ўпканинг чуқур қатламларигача етиб бориши мумкин.
Пластик ифлосланиш бугунги куннинг энг долзарб экологик муаммоларидан бирига айланган. Унинг микрозаррачалари организмга фақат озиқ-овқат ва сув орқали эмас, балки ҳаво орқали ҳам кириб бормоқда.
Франциядаги Тулуза университети олимлари инсон ҳар куни қанча пластик чанги нафас орқали қабул қилишини аниқлашга қарор қилишди. Улар уйлар ва автомобиллардан олинган 16 та ҳаво намунасини таҳлил қилишди. Бунинг учун улар пластик микрозаррачалар концентрациясини аниқлашга имкон берадиган романов спектроскопияси усулидан фойдаланишди.
Тадқиқот натижалари хавотирли: хонадонларда ҳавонинг ҳар куб метрда ўртача 528 та микрозаррача аниқланган, автомобилларда эса — 2 238 тагача. Улардан 94 фоизи 10 микрометрдан кичик бўлиб, ўпка тўқимасига чуқур кириб бориш қобилиятига эга.
Бу маълумотларга асосланиб, тадқиқотчилар бино ичида катта ёшли инсон кунига тахминан 71 000 та пластик микрозаррача нафас олишини ҳисоблаб чиқишди. Улардан 68 000 таси 10 микрометрдан кичик.
«Биз аниқлаган концентрация аввалги баҳолардан 100 баробар юқори», — дейди тадқиқот муаллифлари. — «Инсонлар вақтини ўртача 90 фоизини биноларда ўтказади — уйда, ишда, дўконларда, транспортда — ва шу вақт мобайнида пластик микрозаррачалар таъсирига дуч келади».
Ҳозирча бу заррачалар инсон организмига аниқ қандай таъсир қилиши номаълум, аммо олимлар бу салбий оқибатларсиз бўлмаслигини тахмин қилишмоқда. Сўнгги тадқиқотлар уларни баъзи турдаги саратон, беҳурлик, инсульт ва бошқа жиддий касалликлар хавфи ошиши билан боғламоқда.
Пластик микрозаррачаларнинг биологик таъсирини тушуниш ва ҳаводаги концентрациясини камайтириш усулларини топиш учун янада чуқурроқ тадқиқотлар талаб этилади.
Тадқиқот натижалари PLOS One журналида чоп этилган.
Halol mehnat – xotirjam hayot va farovon jamiyat
Tadbirkor – elga madadkor
Mehnat shartnomasi – ijtimoiy himoyangiz kafolati
Жисмоний фаоллик-узоқ умр гарови
Минг бир дардга даво узум
Буйрак касалликларининг олдини олиш: маслаҳатлар ва тавсиялар
Қон босими паст бўлса...