Минг бир дардга даво узум
Узумнинг инсон организмига фойдали таъсири узоқ йиллардан бери маълум. Узумда В гуруҳи витаминлари (барчаси), Е, А, РР, К, С ва Д витаминлари сақланади. Шунингдек, темир, мис, калий, кальций, магний, рух, бор, ванадий, алюминий, молибден, пектин, селен, титан, кобальт, радий анион, хлор, кремний ва олтингугурт каби фойдали минераллар ҳам мавжуд.
Узум антисептик хусусиятга эга бўлиб, организмни инфекция ва заҳарланишдан тозалашда ёрдам беради. Таркибидаги сув, глюкоза, пектин, оқсил, углеводлар, ёғ кислоталари ва эфир мойлари организмни енгиллаштиради. Мева қабиғидаги фитостерин саратон ва бошқа оғир касалликларга қарши курашувчи антиоксидантлар ҳисобланади.
Шифобахш хусусиятлари
• Йўғон ичак яллиғланишида кундалик бир стакан узум шарбати тавсия этилади.
• Узум шарбати пешоб ҳайдашни яхшилайди.
• Қандли диабетда узум барги дамламаси қон шакарини назорат қилади.
• Иштаҳасизлик, уйқусизлик, камқонлик, буйрак касалликлари ва неврозда узум ва унинг шарбати самарали воситадир.
• Қора кишмиш камқон ва заиф одамларга кўпроқ фойдали.
• Саратон касалликларида иммунитетни ошириш учун қора узум ва майиз тавсия этилади.
• Узум шарбатидаги табиий шакарлар (фруктоза, глюкоза, сахароза) организмга қувват беради.
Узум сурункали гепатит, юрак-қон томир касалликлари ва ошқозон-ичак тракти хасталикларида самарали ҳисобланади. Буйракда тош ёки қум бўлганлар доимий равишда узум истеъмол қилиш орқали ўз ҳолатини яхшилаши мумкин. Нафас йўллари шамоллаш ва астмада узум шарбати ёрдам беради.
Узум данагидан олинган ёғ биофлавоноидлар, Е ва С витаминлари, рух ва селенга бой бўлиб, табиий антиоксидант вазифасини бажаради. У лимфа томирларининг эгилувчанлигини оширади, холестеринни назорат қилади ва гипертонияни даволашда қўлланилади. Кундалик бир чой қошиқ ёғ юрак-қон томир касалликлари, атеросклероз ва артритни олдини олишда ёрдам беради. Шунингдек, иммунитетни кучайтириб, инсульт ва инфаркт хавфини камайтиради. Бу ёғ яллиғланган жойлар, яралар ва куйган жойларни даволашда ҳам самарали.
Узум пўсти ва данагидаги ресвератрол миқдори юқори бўлиб, саратон касалликларининг олдини олиш ва даволашда муҳим аҳамиятга эга. У кўкрак саратон, йўғон ва тўғри ичак саратонларини осонлик билан даволайди.
Майиз калорияга бой ва организмга тез қувват берувчи маҳсулотдир. У камқонлик, иммунитет пасайиши ва асабларнинг таранглашувида қўлланилади. Оқ узум майизи асаб толаларини мустаҳкамлаб, ичакларни токсинлардан тозаласа, қора узум майизи асабни тинчлантириб, чарчоқни олади.
Қора узум шарбати ҳомиладор аёлларнинг қувватини оширади, қон айланишини яхшилайди ва иммунитетни кучайтириб, туғилажак боланинг юрак фаолиятини тўғри шаклланишига ёрдам беради. Янги узилган узумдан истеъмол қилиш янада самаралидир.
Halol mehnat – xotirjam hayot va farovon jamiyat
Tadbirkor – elga madadkor
Mehnat shartnomasi – ijtimoiy himoyangiz kafolati
Жисмоний фаоллик-узоқ умр гарови
Минг бир дардга даво узум
Буйрак касалликларининг олдини олиш: маслаҳатлар ва тавсиялар
Қон босими паст бўлса...