Қон босими паст бўлса...
Қон босимининг нормадан паст бўлиши тиббиётда артериал гипотензия деб аталади. Бу ҳолатда қон босими 90/60 мм симоб устунидан паст бўлади. Агар гипотензия бошқа бир касаллик натижасида ривожланган бўлса, аввал асосий касалликни даволаш талаб этилади.
Бирламчи гипотензия эса икки усулда даволанади: медикаментоз (дорилар билан) ва номедикаментоз (дорисиз).
Дорисиз (номедикаментоз) даволаш:
• Кун тартибига қатъий риоя қилиш
• Кунига камида 8 соат тўйиб ухлаш
• Ҳар куни тоза ҳавода камида 2 соат сайр қилиш
• Баланслашган ва тўғри овқатланиш
• Зарарли одатлардан (тамаки, спиртли ичимликлар ва ҳ.к.) воз кечиш
• Жисмоний фаоллик (бадантарбия, енгил спорт турлари)
• Фитотерапия (ўсимликлар билан даволаш) ҳам самарали бўлиши мумкин
Маслаҳатлар:
Кунига бир стакан анор шарбати ёки ярим стакан узум шарбати ичиш орқали қон босимини меъёрга келтириш мумкин. Шунингдек, Аччиқ чой ва қаҳва — қон томирлар тонусини оширади, бу эса қон босимини кўтаришга ёрдам беради
Дори воситалари билан даволаш:
• Кофеин моддаси мавжуд дори воситалари
• Витаминлар комплекси
• Ноотроп воситалар (мия фаолияти ва қон айланишини яхшилайди)
Муҳим: дориларни фақат шифокор тавсияси билан қабул қилиш керак. Ўзбошимчалик билан даволаниш хавфли бўлиши мумкин.
Элбек БОЛТАЕВ,
невропотолог
Xonqa tumanida tibbiy ko‘rik tashkil qilindi
Xiva tumanida tibbiy ko‘rik tashkil qilindi
Yakka tartibdagi tadbirkorlar va oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar uchun qoʻshimcha soliq imtiyozlari berilmoqda
Halol mehnat – xotirjam hayot va farovon jamiyat
Tadbirkor – elga madadkor
Mehnat shartnomasi – ijtimoiy himoyangiz kafolati
Жисмоний фаоллик-узоқ умр гарови