ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Рахматуллаев Муродбек Ибадуллаевич Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Муродбек Рахматуллаев 1983 йилда Хонқа туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалини тамомлаган. Умумий амалиёт шифокори, юқумли касалликлар шифокори.
Иш фаолиятини Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси катталар поликлиникаси участка терапевт шифокорлигидан бошлаган. Хонқа туман Хоразм ҚВП мудири, Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатория-поликлиника хизмати бўйича ўринбосари, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси шўъба бошлиғи каби лавозимларда фаолият кўрсатган. ТТА Урганч филиалида клиник ординатурада таҳсил олган.
42 ёшли мутахассис тайинловга қадар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш шўъбаси бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.


Top